Даромади оз уй-жой учун навбатда турганлар ижара пулининг 50 фоизини давлат ўз зиммасига олади. Май ойида аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашнинг мазкур механизми ишга туширилади. Бу дастурга «Ўтбаси банк» операторлик қилади. Бугун бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида шундай баёнот берилди. Бош вазир Алихан Смаилов Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигига 1 апрелгача қурилиш соҳасини бошқариш учун рақамли технологиялар жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси яратишни топширди. Уй-жойга муҳтож 70 минг нафардан зиёд қозоғистонликлар учун 50 миллиард тенге ажратилади. Шу тариқа, 10 йил ичида ярим миллион нафар навбатда турган ватандошлар муаммоси ҳал қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси