Петропавловскдаги ноутбук, планшет ва махсус компьютерлар ишлаб чиқарувчи заводда маҳаллий қисм улушини 60 фоизгача ошириш кўзланмоқда. Ҳозирча корхона йирик симли IT-техника йиғиш билан шуғулланади, иккинчи ва учинчи босқични ишга тушириш режалаштирилган.
АЛМАТ ШАКЕНОВ, КИРОВ НОМЛИ ЗАВОД МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:
- Иккинчиси – бевосита компьютер техникаси билан блок ва симлар ишлаб чиқариш. Учинчи босқичда компьютер техникаси ишлаб чиқариш 70 фоиз маҳаллийлаштирилади.
Биргина ўтган йили заводда 49 мингта компьютер техникаси ишлаб чиқарилган. Барчаси мамлакат Таълим вазирлиги эҳтиёжи учун. Мутахассислар таъкидича, «Made in Kazakhstan» компьютерлари хорижий нусхаларидан қолишмайди. Дарвоқе, заводда ишлаб чиқарилган ҳар бир маҳсулот Microsoft корпорациясининг лицензияланган операцион тизимига эга.
АЗАМАТ САБИРОВ, КИРОВ НОМЛИ ЗАВОД МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ:
- Тармоқда ишлаш талабларига жавоб беради, интернет қулайлиги ва бир неча қисмларида ХТВ талабларига тўла мос. Планшет таркибига тўртта ядроли, 4 ГБ оператив хотирага эга процессор киради. Умумий хотираси 16 ГБ. 4 ядроли Целерон процессорига эга ноутбук, оператив хотираси 8, умумий хотира 64. Стационар компьютер оддийларига қараганда кенг қўлланиш имконига эга, дейлик, офисда ишлаш, ҳатто ўйинлар учун ҳам.
Дарвоқе, завод раҳбарияти яқин келажакда модем ва периферия қурилмалари ишлаб чиқарувчи янги цех барпо этиш ниятида. Бу эса корхона қувватини йилига 100 минг донагача компьютер техникаси ишлаб чиқаришга оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.