Қозоғистон Президенти хорижлик инвесторлар билан учрашди

Қозоғистон Президенти хорижлик инвесторлар билан учрашди

Қозоғистон ва Ислом Тараққиёт банки ҳамкорлик бошлаганидан буён умумий қиймати 2 миллард доллардан зиёд бўлган 70 тадан зиёд қўшма лойиҳани рўёбга чиқарди. Қосим-Жўмарт Тўқаев молиявий ташкилот президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жасарий билан суҳбатда шундай деди. Давлат раҳбари банк билан тузилган Стратегик атрофлича шартномага киритилган ўзгаришларни маъқуллади. Унга кўра қатор муҳим лойиҳаларга қўшимча талаблар қўйилган. Шу билан бирга, ИТБ президенти Қозоғистон иқтисодиётини хилма-хиллаштиришда иштирокини давом эттириш ниятини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси президентини қабул қилди. Абдулҳамид ал-Халифа Қозоғистонда иқтисоднинг газ-химия соҳаси, транспорт, сув захираларини бошқариш ва тиббиёт секторларини молиялаштириш таклифини билдирди. Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари етакчилари билан учрашувда Президент улар Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори сифатида ўзини кўрсата олганини тилга олди. Давлат раҳбари мамлакатда 2029 йилгача мўлжалланган, камида 150 миллиард доллар бевосита хорижий инвестициялар жалб этиши кўзда тутилган янги инвестициявий цикл бошланганини таъкидлади. Жамғарма раҳбарлари Қозоғистон Ҳукумати ва бизнеси билан қўшма лойиҳалар тўғрисидаги музокаралар муваффақиятли ўтганини кўрсатиб ўтишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.