Марокашлик саёҳатчи Қозоғистонни томоша қилиш учун ўнлаб
мамлакатларни кесиб ўтишига тўғри келди. Абуфирасс Абдилғани бир ойдан буён
йўлда, у минглаб километр масофани ортда қолдирди. Европа давлатлари, Туркия,
Грузия, Озарбайжонда бўлди. 67 ёшли саёҳатчи мотоциклда Ипак йўли бўйлаб
юртимизга етиб келди. Ақтау, Ақтўбе, Қизил Ўрда ва Туркистондан кейин Чимкентни
кезаяпти. Кейинги манзил - Алмати. Меҳмон қозоқларнинг меҳмондўстлигидан
ҳайратда. Ҳамма ерда уни илиқ кутиб олишган, миллий таомлар беришган, минтақа
маданияти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилишган. Бундан ташқари, йўлда
полициячилар ёрдам берган, деярли ҳар бир учраган одам уйида тунаб қолишни
таклиф этган. Абуфирасс Абдилғани самимийлиги, бағрикенглиги учун қозоқ
халқидан миннатдор. Ўз ватанида у муваффақиятли тадбиркор, меҳмонхоналар
тармоғи соҳиби. Ушбу сафари давомида эса маданиятларни кузатиш билан бирга
бўлажак ҳамкорлик имкониятларини ўрганаяпти.
Абуфирасс Абдилғани, саёҳатчи:
- Қозоғистон фаол ривожланяпти. менимча,
хавфсизлик масаласида юртингиз жуда юқори даражада. Мамлакатга қилинган саёҳатда ҳеч қандай муаммо туғилмади. Бу эса
Қозоғистонга одамларни жалб этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

