2023 йилнинг биринчи ярмида «Қозоғистон темир йўллари»
ташиётган транзит юк айланмаси 40 фоизга ортди. Контейнерлар ташиш ҳажми 26
фоизга кўпайди. Миллий
темир йўл оператори берган маълумотга кўра, Транскаспий халқаро транспорт
йўналиши орқали юк ташиш ҳажми 6 ойда салкам икки марта ортди ва бир миллион 300
минг тоннага етди. Қозоғистондан 2022 йил сентябридан 2023 йил июнигача 8 миллион
тонна дон, 2 миллион тонна донни қайта ишлаш маҳсулотлари экспортга юборилди. Ўзбекистон,
Тожикистон ва Афғонистонга юборилаётган маҳсулот ҳажми салмоқли даражада ортди.
Миллий компания ҳисоботига кўра, юк айланмаси анча ортган ва ўтган йили 245
миллиард тонна-километрни ташкил қилган. Кўмир, темир рудаси, нефть маҳсулотлари,
дон, химикат ва содалар, ўғитлар, рангли ва қора металлар, озиқ-овқат
маҳсулотлари экспорти ва транзитида фаоллик ортиши туфайли бунга эришилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси