Комиссия Bek Air самолёти фалокати сабабини аниқлади

Комиссия Bek Air самолёти фалокати сабабини аниқлади

«Парвозни амалга ошириш вақтида самолёт қанотларининг кўтариш қобилиятини носимметрик йўқотиши». Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги 2019 йил декабрь ойида Алматида юз берган Bek Air самолёти ҳалокати бўйича тафтиш ишлари якунланганини маълум қилди. Комиссия хулосасига кўра, Fokker-100 фалокатига юксак эҳтимол билан ердалигида музлаб қолиши оқибатида қанотлари кўтариш қобилиятини йўқотгани сабаб бўлган. Муз қоплами сабабли лайнер ердан кўтарилгач фюзеляжи  билан қулаган ва учиш чизиғидан чиқиб кетган, сўнгра икки қаватли бино билан тўқнашган. Таъкидлаш лозимки, фожиа сабабларини ўрганишда мамлакатимиз ва хориж мутахассислари қатнашди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.