Қозоқ ботирлари Бельгияда ёдга олинди. Ғалабаниннг 80 йиллиги муносабати билан Қозоғистон элчихонаси Генк қабристонидаги Совет Иттифоқи аскарлари қабрини зиёрат қилди, гулчамбарлар қўйди. Унда иккита қозоқ йигити – Нурадин Бисенов ва Тўғайбай Уалиев дафн этилган. Юртдошларимиз 1944 йил баҳорида ушбу ҳудудда қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Тадбир қатнашчилари айтишича, Буюк Ғалабага эриишиш учун жон берган ботирларни хотирлаш ҳар бир фуқаронингн муқаддас бурчи.
Алмас Нурғалиев, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг НАТО штаб-квартирасидаги ҳарбий вакили ўринбосари:
- Қаттол уруш азобларини унутганимиз йўқ. Ғалаба йўлида 27 миллион нафардан зиёд қурбон бьерилди. Ҳар бир оилага мотам, ҳар бир халққа мусибат етиб келдию. Белгияда жангларда жон берган 10 нафар қозоғистонлик аскар дафн этиилган. Биз уларнинг исмларини аниқлаш, яқинлари ҳақида маълумот ахтаришда давом этамиз. Бу аждодлар, келажак авлод қаршисидаги бурчимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

