Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош ассамблеяси дебатларида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош ассамблеяси дебатларида қатнашди

БМТ штаб-квартирасида ўтказилаётган учрашув инсоният учун хавф туғилган вазиятда бўлиб ўтмоқда. Жаҳон янгидан ўсиб бораётган геосиёсий кескинлик даврига кирди. Халқаро трибунада Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай баёнот берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Тартиб ва масъулиятга асосланган, кўп йиллар аввал шаклланган халқаро тизим беқарорлик ва парокандалик қаршисида чекинмоқда. Тутиб туриш ва тийилишларга асосланган глобал тизим осойишталик ва барқарорликни таъминлай олмади. Хавфсизлик архитектураси йўқолиб боряпти. Тинчлик жаҳон давлатлари ўртасидаги янги зиддиятлар қурбони бўлди. Икки авлод ҳаётида биз илк марта, сўнгги чора бўлмаса ҳам, ядро қуроли ишлатилиш эҳтимолига дуч келдик.

Президент таъкидлашича, турли санкциялар «янги меъёрлар»га айланди, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи маҳсулот етказиб бериш занжирлари узиляпти. Натижада миллионлаб одамлар ҳаётига хавф туғилди.

Антониу Гутерриш,  БМТ Бош котиби:

- Барча йўналишларда фаолият юритишзарур. Хаёлпарастлик қилмайлик: жаҳонда бўрон бошланди. Ишонч йўқолмайди. Нотенглик кучаймоқда. Сайёра олов ичида. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва у тақдим этган тимсоллар хавф остида. Одамлар қийналяпти, аввало энг заифлар жабр кўряпти. Биз ҳаракат қилишга мажбурмиз.

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ асосида турган асосий, исбот талаб қилмайдиган ақидаларга эътиборни жамлаш зарурлигини таъкидлади. Шу жумладан, учта асосий тамойил – суверен давлатлар тенглиги, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ва давлатлар тинч-тотув яшаши зарурлигини қайта шуурдан ўтказиш лозим. Халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни талаб қилувчи яна бир масала сифатида Президент иқлим ўзгаришига қарши курашни тилга олди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.