Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати вилоятига қилган амалий сафари доирасида Қўнаев шаҳрини ривожлантириш бўйича бош режа билан танишди. Унга кўра, 2050 йилга бориб вилоят марказида 200
минг одам яшайди. Ҳудуди 19 минг гектарни ташкил этади Бу эса янги
инфратузилмалар бунёд этишни талаб қилади. Олдинига уй-жой ва маъмурий бинолар,
сўнгра ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қурилади. Шунингдек, президентга
тизим шакллантирувчи кластерлар ва корхоналарда 20 мингдан зиёд иш ўрни
яратилишини билдиришди. Бу эса кўплаб янги кичик ва ўрта бизнес объектларининг пайдо бўлишига олиб келади. Президент учун йўл қурилиши лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди. Шулардан бири Катта
Алмати ҳалқа автойўли бўлиб, у шаҳар атрофидаги транспорт ҳаракатини
жадаллаштиради, минтақа иқтисодиётини ривожлантиради.
Марат Султангазиев,
Алмати вилояти ҳокими:
- Катта Алмати
ҳалқа автойўли атрофида лойиҳалар яратиш топшириғини бергандингиз. Ҳозир улар
ишлаб турибди. «Эфес», «Кока кола», «Житиай», «Филип Морис» компаниялари
фаолиятини бошлади. «Озон» билан меморандум имзоланди.
Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев қишлоқ хўжалиги товарлари ва қурилиш материаллари
кўргазмасига борди. Давлат раҳбари таъкидлашича, иқлим шароити ва мегаполисга
яқинлиги сабабли минтақанинг агросаноат соҳасига инвесторлар жалб этиш
имкониятлари катта. Қурилиш сектори олдида ҳам катта вазифалар турибди. Шу
жумладан, вилоят маркази қурилиши, G4 City лойиҳаси барпо этилиши зарур. Президент
Сулейман Демирел номли университетга ҳам борди. Таълим даргоҳи қошида илмий-тадқиқот
институти, лабораториялар ишламоқда. Қозоқ
тили, Қозоғистон тарихи, математика ва IT соҳаларида лойиҳалар рўёбга чиқарилаётир. Бундан ташқари, таълим даргоҳи 70 та
хорижий университет билан ҳамкорлик қилади. Унда, шу жумладан, Марказий Осиё
давлатлари, Хитой, Россия, Монголия, Индонезиядан келган 8,5 минг талаба бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.