200 дан зиёд ўқувчи халқаро олимпиадалар медалини олди

200 дан зиёд ўқувчи халқаро олимпиадалар медалини олди

Йил бошидан буён 200 дан зиёд қозоғистонлик ўқувчи халқаро олимпиадалар медалини олди. Ёш иқтидорлар мамлакатга 26 та олтин, 56 та кумуш ва 122 та бронза медаль келтирди. Улар қитъанинг ўта нуфузли беллашувларида, хусусан, масофадан ўтказилган Осиё-Тинч океани математика олимпиадаси, Болқон олимпиадаси, кимё бўйича халқаро Менделеев олимпиадаси ва бошқаларда ғолиб бўлган.

«Халқаро фан олимпиадаларида жами 500 дан зиёд қозоғистонлик ўқувчи қатнашди. Улар 200 дан кўпроқ медаль олди. Яъни  беллашувларда иштирок этган ўқувчиларимизнинг ярми турли даражадаги ғолибликка эришди. Болаларимиз жаҳоннинг юздан зиёд мамлакатидаги тенгдошлари билан мусобақалашди ва ажойиб натижалар кўрсата олди», дея таъкидлади Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.