Колумбияда Тўғизқумалақ федерацияси очилди

Колумбияда Тўғизқумалақ федерацияси  очилди

Тўғизқумалақ дунё бўйлаб оммалашиб боряпти. Заковатга асосланган ушбу ўйин аёллар ва эркаклар, ёшлар ва кексалар, мамлакат ва қитъалар эътиборини забт этмоқда. Лотин Америкасида ушбу қозоқ миллий ўйини федерацияси ташкил қилинди. Колумбиянинг Кали шаҳрида таъсис йиғилиши ва тўғизқумалақ бўйича II халқаро беллашувлар ўтказилди. 10 давлат - Бразилия, Мексика, Эквадор, Аргентина, Чили, Гватемала, Панама, Германия, Венесуэлад ва Қозоғистондан келган 50 нафар спортчи куч синашди, заковати ва мантиқан фикрлаш кўникмаларини намойиш этди. Классик ва рапид турлари бўйича мусобақа ўтди. Ташкилотчилар таъкидлашича, бундай спорт тадбирлари мамлакат миллий меросини дунё бўйлаб тарғиб қилишга хизмат этади.

Оскар Фахардо, Тўғизқумалақ бўйича Лотин Америкаси  федерацияси президенти:

Биз Лотин Америкаси Тўғизқумалақ федерацияси ташкил этилганидан мамнунмиз. Қозоқларнинг бу ўйинини яхши кўриб қолдик. Тобора кўпроқ одамлар тўғизқумалаққа қизиқаётганидан, бизга келаётганидан мамнунмиз. Номадларнинг бошқа ўйинларини ҳам ўзлаштиришга умид қиламиз.

 

Аким Турсун, Тўғизқумалақ Республика федерацияси вице-президенти:

– Лотин Америкасида очилган федерация раҳбарияти тўғизқумалақни ривожлантиришга бор кучини сарфлаш ниятида. Ҳар йили минтақанинг турли шаҳарларида беллашувлар ўтказиляпти. 2025 йилда Калида яна мусобақалар ташкил қилинади. Ўз томонимиздан тўғизқумалақ ривожланиши учун бор имкониятлардан фойдаланамиз, ҳар томонлама ёрдам берамиз.

 

Тўғизқумалақ,  ёки «дашт шаҳмати» Европада ҳам эътироф топди. Заковат ўйини Чехия, Франция, Швейцария ва Латвияда кенг тарқала бошлади. Қозоғистонда эса Тўғизқумалақ федерацияси миллий ифтихорга айланган. Мамлакатда 200 минг нафардан зиёд одам бу ўйинни ўйнаяпти. Эслатамиз, 2020 йилда, ЮНЕСКО қарорига кўра, тўғизқумалақ инсоният маданий мероси рўйхатига киритилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.