«Қизил зона» да қандай чекловлар қўйилади?

«Қизил зона» да қандай чекловлар қўйилади?

Қозоғистонда яна «Ashyq» ишга туширилиши мумкин. Шифохоналардаги ўринларнинг ярми тўлган тақдирда, иловадан фойдаланиш йўлга қўйилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари тадбиркорлар билан учрашувда  шундай баёнот берди. Мутахассислар таъкидлашича, «қизил зона»га киритилган минтақаларда қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, ниқоб тартиби, ходимларни масофадан ишлашга ўтказиш, вахта асосида ишлаётганлардан экспресс-тест олиш, оммавий тадбирлар ўтказишни қисман тақиқлаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, вазирлик вакиллари жорий йилда ўтган йилгига нисбатан анча «юмшоқ» вариантдаги карантин чекловлари таклиф этилишини билдирди. Лекин, бизнес вакиллари фикрича, ҳар қандай тақиқ корхона ишига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, савдо ва умумий овқатланишга катта зарар етиши мумкин.

Назгул Кабдрахманова, Қозоғистон Республикаси «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси тиббий хизматлар департаменти бошқарувчи директори:

- Умуман олганда, кўриб турганимиздек, асосан кичик бизнес зарар кўриш эҳтимоли катта. Унга таъсир кўпроқ бўлади. Яъни ресторанлар, савдо-кўнгилочар марказлар ишида тўсиқлар пайдо бўлади, чунки “Ашиқ” иши қайта йўлга қўйилади, бу бизнесда кўплаб саволларни келтириб чиқаряпти. Натижада корхоналар учун ходимларни ёллашда муаммолар туғилиши мумкин, бошқа ортиқча харажат қилмайди. Ҳукумат бизнесни тушуниши, қўшимча сарф-харажат пайдо бўлса, ўрнини қоплаши, арзон кредит ажратиши, моддий ёрдам кўрсатиши зарур.

Эпидемиологик вазият кескинлашган тақдирда тадбиркорлар текширувга мораторий қўйишни таклиф қилди. Тадбиркорлар таъкидлашича, улар ўтган йиллардаги чора-тадбирлар қанчалик самара бергани хусусида Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълумот кутяпти. Вазирлик маблағ, вакцина, дори-дармонлар, тиббий жиҳозлар қанчалик унумли сарфланганини кўрсатиб бериши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.