Мажилисга сайловлар якуни чиқарилди

Мажилисга сайловлар якуни чиқарилди

Марказий Сайлов Комиссияси Мажилис сайловларининг якуний натижаларини чиқарди. Унга кўра, фуқароларнинг ярмидан зиёди - 54 фоиз сайловчи «Аманат» партияси учун овоз берган. «Ауил» халқ-демократик партиясини 10 фоиздан кўпроқ фуқаро қўллаган. «Ақ жўл» ва «Республика» партияларининг ҳар бири салкам 9 фоиз овоз олди. Қозоғистон Халқ партияси 6,80 фоиз ва Умуммиллий социал-демократик партия 5 фоиз овозга эга бўлди. «Байтақ» яшиллар партияси парламентга ўтиш учун зарур бўлган 5 фоизли маррадан ўта олмади. Сайловчиларнинг 4 фоизи овоз беришда «ҳаммасига қарши» графасини танлаган.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:

- Депутат мандатлари сиёсий партиялар орасида қуйидагича тақсимланади: «Ақ жўл» демократик партияси – 6 та, «AMANAT» партияси – 40 та; «Ауил» халқ-демократик партияси – 8 та; Умуммиллий социал-демократик партия – 4 та, Қозоғистон халқ партияси – 5 та; «Respublica» партияси – 6 та

Таъкидлаш лозимки, сайлов куни Қозоғистонда 81 минг нафардан зиёд маҳаллий, 793 нафар халқаро ва хорижий давлат вакиллари ишлади. Улар сиёсий жараённинг ҳаққонийлигини кузатиб борди.

Абдумалик Сарманов таржимаси