Мана бу сазсирнай тоғ куркаси товушига ўхшаш оҳанг беради. Асбобни Қарағанди вилоятида яшовчи уста ясаган. Азамат Бакия коллекциясида миллий пуфланма созларнинг 700 дан зиёд тури мавжуд. Айримларини йиққан, аксарияти эса - муаллифлик маҳсулоти. Уста айтишича, сазсирнай ясаш учун у қадар кўп вақт сарфланмайди, ўтда тоблаш, қуритишга анча вақт керак. Тўлиқ бир ҳафта.
Азамат Бакия, уста:
- Мен Улитаудаги дарахтларга тоғ куркаси шаклидаги 10 та сазсирнай қўйиб чиқдим. Охирги пайтларда бу қуш тоғларимизда жуда кам учрайди. Истардимки, бундай топилмалар саёҳатчилар кайфиятини кўтарса. Улар бу сазсирнайда курка товушини чиқаришни ўрганиб олишига умид қиламан.
Азамат Бакия коллекциясида жами бўлиб, мингдан ошиқ турли асбоблар мавжуд: сибизға, дўмбира ва қўбизлар. Устанинг яна бир муваффақияти шундаки, у ўртекени такомиллаштирди. Архар шаклида ясалиб, дўмбирачи бармоқларига боғлаб қўйиладиган марионетка шундай номланган. Соз торларини чертаётган мусиқачи уни ҳаракатга келтиради.
Азамат Бакия кўҳна, унутилаётган қозоқ миллий мусиқа асбобларини қайта тиклашни ният қилган.
Азамат Бакия, уста:
– Ўз олдимга мақсад қўйганман - қозоқ миллий созларини қайта тиклаш, шу йўналишда ишлаяпман. Яъни уларни сақлаб қолиш эмас, оммалаштириш ниятидаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси