Минтақа истиқболлари ёрқин. Ўтган йили бу ерга 100 мингдан зиёд саёҳатчи ташриф буюрган. Бу эса аввалги кўрсаткичлардан уч марта ортиқ. Маҳаллий ҳокимлик бу истиқболли йўналишни қандай ривожлантирмоқда?
Атирау Қозоғистоннинг янги туристик марказига айланиб боряпти. Минтақада 9 та янги инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда, улар туристлар оқимини кенгайтиради. «Нурли тал» этнопарки, иккита дам олиш базаси ташкил этилади, Мақат туманида эса кемпинг қуриляпти.
Динара Тўқсанова, вилоят тадбиркорлик ва туризм бошқармаси ходими:
- Жорий йилда бир неча лойиҳа амалга оширилади. Масалан, ўрта асрларга хос "Сарайшиқ" шаҳарчасининг туристик концепцияси босқичма-босқич рўёбга чиқарилади. Шунингдек, Индер кўлининг ҳуқуқий мақоми ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Дизайнер ва ҳунармандлар халқаро фестивалини ташкил этиш режа қилинган.
Ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири - туризм объектлари учун QR-код жорий этиш ва 3Д-тур ташкил этишдан иборат. Яна бир муҳим жиҳат: инвестиция жалб этиш, бу йўналишда маҳаллий ҳокимликлар иш олиб боряпти. Мутахассислар прогнозига кўра, минтақа яқин келажакда кескин ўзгариши мумкин.
Динара Ўринтаева, туристик компания вакили:
- Биринчи навбатда сайёҳлар тарихий жойларга боришни истайди. Улар учун замонавий эмас, ўтмишга хос меъморчилик кўпроқ қизиқарли. Ўлканинг табиий бойликларини томоша қилишни истайди. Нилуфаргуллар водийси билан ҳеч бир жой рақобатлаша олмайди. Ёзда бу жойга жуда кўп одам келди.
Минтақада ҳозир 20 та туристик объект ишлаб турибди. Маҳаллий раҳбарият соҳани фаол ривожлантирмоқда, янги нуқталар очиляпти. Ўлканинг бой тарихи, диққатга сазовор жойлари, табиат гўзаллигига эътибор қаратилаётир.
Абдумалик Сарманов таржимаси