Дипломатик алоқалар боғланганига 30 йил

Дипломатик алоқалар боғланганига 30 йил

30 йиллик ўзаро ҳамкорлик. Қозоғистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига шунча йил бўлди. Юбилей санаси муносабати билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев Тонгги мусаффолик мамлакати элчиси билан учрашди, дипломатлар икки давлат раҳбарларининг табрик хатларини алмашишди. Томонлар таъкидлашича, кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик йиллар давомида тобора кенгайиб бормоқда.

Ку Хонг Сок, Қозоғистондаги Корея Республикаси элчиси:

– Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклаш шарафига муяссар бўлдим. Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасида муносабатлар олий даражада ривожланиб борди. 2009 йилда икки мамлакат стратегик ҳамкорликка киришди. Қозоғистон Корея билан савдо ва инвестициялар ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи. Қозоғистон учун Корея – йирик инвестор. Алоқалар келажакда ҳам кенгайиб боришига шубҳа йўқ.

Жорий йилда Қозоғистон ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига ҳам 30 йил тўлди. Учрашув давомида Ислом республикаси элчиси Мажид Самадзода Сабер икки давлат ўртасидаги савдо ва транзит имкониятлардан иложи борича кенг фойдаланиш зарурлигини тилга олди. Шунингдек, Каспий минтақаси мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Мажид Самадзода Сабер, Қозоғистондаги Эрон элчиси:

- Мамлакатларимиз орасида муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстлик асосан қурилган. Бу давр мобайнида сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда муносабатлар кенгайди ва ривожланди. Масалан, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2020 йилга нисбатан 110 фоизга ўсди.

Абдумалик Сарманов таржимаси