Или-Алатау парки ва Илиорти Алатови тоғида сайёҳлар учун
иккита янги ташриф-марказ вужудга келади. Улардан бири Турген дарасида, иккинчиси
Бутаковкада қурилади. Маданият
ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, марказлар замонавий стандартлар
бўйича бунёд этилади ва саёҳатчилар учун барча зарур ахборотни бера олади.
Таъкидлаймиз, кейинги икки йил ичида
республикамиздаги миллий парклар ва бошқа табиат объектлари ҳудудида 7 та
шундай маскан қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бу - «Аюсай», «Тургенсай», «Сартас», «Чарин», «Горельник», «Медеу» ва «Altynemel» ташриф-марказлари. Эслатиб ўтамиз, давлат туризм соҳасида ишловчи тадбиркорларни
қўллаб-қувватлайди. Улар
учун мамлакатимизда 7 турдаги кўмак чоралари амал қилади. Туроператорларнинг
ҳар бир хорижлик сайёҳга қилган харажатини субсидиялаш, транспорт харидига, туробъектлар қурилишига кетган сарфнинг
бир қисмини қайтариш ва бошқалар кўзда тутилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси