Астанада очилган фотокўргазмада Қозоғистонда яшовчи
ва мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун ҳиссасини қўшган ўнлаб шахслар
тақдирлари тақдим этилди. «БМТ ва Мен» тадбири 30 та илҳомлантирувчи биографияни ўз ичига
олган.
Унда талабалар, шифокорлар, тадбиркорлар ва давлат хизматчилари ҳаёти ҳақида
ҳикоя қилинади.
Экспозициядаги ҳар бир сурат қаҳрамонлар фаолиятидан ҳикоя
қилади, дейди Бирлашган Миллитлар ташкилотининг Қозоғистон Республикасидаги
доимий мувофиқлаштирувчиси Микаэла Фриберг-Стори. Ва ҳар бири инсон иродасининг
нақадар кучли эканлигини кўрсатади.
Микаэла
Фриберг-Стори, БМТнинг Қозоғистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси:
- Мазкур кўргазма
БМТ жамоасининг Қозоғистонда олиб бораётган ишларини ўзида акс эттиради. Биз 30
нафар Қозоғистоннинг турли минтақаларидан бўлган, ўз шахсий ҳаёти, шахсий
намунаси билан мамлакатнинг барқарор ривожланишига БМТ қўшаётган ёрдамни
кўрсатиб бераётган оддий эркаклар ва аёллар, йигитлар ва қизларнинг ҳаётини
тақдим этдик.
Кўргазма қаҳрамонлари қаторида Асем Тажиева ҳам бор. У IT соҳасида
тадбиркорлик билан шуғулланади. Унинг ишланмалари
қаторида Ozim Platform ҳам бор.
Мобил илова болаларни, шунингдек, алоҳида эҳтиёжлари бор гўдакларни эрта
ривожлантиришга қаратилган. Ўзига хос рақамли маҳсулот шундай болаларнинг
ота-оналари учун ривожланиш босқичлари ва ижтимоий ҳаётга мослашишда йўлбошчи
бўлиб хизмат қилади.
Асем Тажиева, тадбиркор:
- «БМТ-аёллар» бенефициари
сифатида UN-Women’s 2023 акселерация дастуридан ўтарканман Қозоғистоннинг илғор
аёллари бешлигига кирдим. Ушбу дастур ёрдамида фаолиятга инвестициялар жалб
этишни, маҳсулотни қандай оммалаштиришни ўрганяпман. ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда стартапимизга
БМТ таъсис этган мақомни олдик. Digital public
goods – турли давлатларда ишлатилиши мумкин бўлган рақамли ижтимоий имкониятлар
ҳисобланади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.