Янги Конституция барча шаклдаги мулкни муҳофаза қилади

Янги Конституция барча шаклдаги мулкни муҳофаза қилади

Хусусий мулк ва унинг дахлсизлиги барқарор давлатнинг асосий жиҳатларидан бири. Бу меъёр эса Қозоғистоннинг янги Конституциясида белгиланган. У мол-мулкни ҳимоя қилишни кафолатлайди. Мулкни олиб қўйиш ёки чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай масала фақат суд тартибида ҳал этилиши таъкидланган. Мажилис депутати Айдарбек Хўжаназаровнинг таъкидлашича, конституциявий ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар юзасидан фуқаролар тўғридан-тўғри Конституциявий судга мурожаат қилиши мумкин. Бу эса мулкни ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини яратади. Ушбу меъёрлар Қозоғистонда бизнес ва инвестиция муҳитини барқарор ривожлантириш учун муҳим.


Айдарбек Хўжаназаров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати


- Агар инвестор мамлакатимизга сармоя киритишни истаса, у қозоғистонлик ёки чет эллик бўлса ҳам, мол-мулки, инвестицияларидан хавотир олмаслиги мумкинлигини, мамлакатимизнинг энг асосий қонуни билан ҳимояланганини аниқ билиши керак. Шу боис Конституциядаги ушбу меъёр, ўйлайманки, айнан мамлакатимиз тараққиёти ва иқтисодий жиҳатдан кучли ҳамда барқарор давлат сифатида шаклланиши нуқтаи назаридан энг муҳимларидан бири.


Абдумалик Сарманов таржимаси