Қизил Ўрда вилоятида экин майдонлари кенгаяди

Қизил Ўрда вилоятида экин майдонлари кенгаяди

Томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш туфайли фермерлар экин экиладиган дала майдонларини уч минг гектарга кенгайтириш ниятида. Бунинг учун Саритерен ва Қарашалан ерларида суғориш каналлари тайёрланган. Дарвоқе, 16 та аҳоли яшаш пунктида баҳорги дала ишлари бошлаб юборилган. Фермерларнинг аксарияти беда эккан.

МАРАТ САПАРОВ, ФЕРМЕР: 

 - Жорий йилда сув етиб келиши ўтган йилдагига қараганда анча яхши. Сув ҳавзалари тўлган. Ер ҳайдалиши 1 апрелдан бошланган, 50 гектар майдоннинг ярмига ишлов берилган, экин экиш учун шунча ерни тайёрлаш қолди, кейин дарҳол шу ишга киришамиз. 

Ушбу минтақада полизкорликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилган. Мўл ҳосил олиш учун маҳаллий ер эгалари эриган қор сувидан, шунингдек, қудуқлардан фойдаланади. Қовун-тарвуз етиштирадиган деҳқонлар уруғ экилган тупроқдаги намликни сақлаб туриш учун томчилатиб суғориш усулини қўллайди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси