Ҳукумат каникул даврида болалар таътилини ташкил этиш масаласини кўриб чиқди. Жорий йил ёзида 2 миллион 800 минг бола соғломлаштириш масканларида бўлади. Шаҳар ташқарисида 200 дан зиёд ва 10 мингтага яқин мактаб қошидаги, маълум йўналишдаги, чодирлар тикилган лагерлар иш бошлайди. Бундан ташқари, вазирлик беш юздан зиёд маданий, 300 дан зиёд спорт ва туризмга оид тадбир ўтказади.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Таътил вақтида минтақалар ҳокимлари музейлар, театрлар, қўриқхоналар, миллий парклар ва спорт объектларига бепул боришни ташкил қилиши керак. Олис аҳоли манзилгоҳларида маданий-тарихий жойларга, пойтахтга саёҳат ташкил қилинсин. Маориф вазирлиги Маданият вазирлиги билан бирга болаларни тўгараклар, секциялар, лагерлар, соғломлаштириш масканлари билан қамраб олиш бўйича Миллий таълим тизими маълумотлар базаси асосида ягона электрон майдонча яратсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси