Мусиқа чолғу асбоблари тадқиқ этилади

Мусиқа чолғу асбоблари тадқиқ этилади

Туркий тилли халқларни умумий тарих ва маданият ўзаро боғлаб туради. Қозоқ ва чувашларнинг миллий либослари жуда ўхшаш. Эркаклар тақия, бўрк, чарм пойабзал кияди. Аёллар заргарлик буюмлари, каштали кўйлак ва камзулни маъқул кўради, келинлар саукеле кияди. Урф-одатида ҳам умумийликлар кўп.    

Надежда Сельверстрова, Чуваш каштаси музейи мудири:
- Масалан, халқимизда қиз узатиш одатига кўра айтиладиган қўшиқ бор. Сингсу – қиз янги уйига кетаётганида эл-юрти, яқинлари, тенгдош дўстлари, туғилган ери билан хайрлашишини билдиради. Бу одат бизда шу кунгача сақланиб қолган.  

Даниил Данилов чолғу асбобларини ясаш билан шуғулланади. Бир неча йил аввал у қозоқ халқининг икки торли, тўққиз пардали дўмбирасини қўлига олди, миллий куйларни ўрганди.  

Даниил Данилов, мусиқачи:
- Халқимизда дўмбирага ўхшаш, тамра, деган миллий чолғу асбоби йўқолиб бораётганини кўриб турибман. Чунки унга эҳтиёж кам. Шу сабабли қозоқ дўмбирасини сотиб олдим, ўргандим. Сўнгра бу йўналишда изланишни давом эттирдим. Қозоқ миллий мусиқаси жуда ўзгача. Энди «Дударай» қўшиғини куйлаш, Қозоғистонга боришни орзу қиляпман.

Ҳар икки халқда мавжуд бўлган чанқовуз, саз сирнай асрлардан буён отадан болага мерос қолиб келмоқда. Мутахассислар қозоқ-чуваш халқларининг мусиқий асбобларини ўрганмоқчи. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.