Харковда аскарлар хоки топилди

Харковда аскарлар хоки топилди

Харьков вилоятида юз нафардан зиёд Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган аскар хоки топилди. Изтопарлар бу 1942 йилда мазкур ҳудуддаги қонли жангларда иштирок этган 106-Ақмўла кавалерия дивизияси жангчилари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Мамлакатимиздан жўнатилган махсус отряд етиб борди. Бу ерларда украиналиклар беш йилдан буён қазув ишларини олиб боряпти. Ўтган давр мобайнида 500 дан зиёд аскар хоки аниқланган. Ҳалок бўлганларнинг анча қисмининг шахси номаълумлигича қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ақмўла вилоятида Украинада жанг қилган юртдошларимиздан кўпчилигининг авлодлари яшайди. Улар боболари ватанида қайта дафн этилишига умид боғлаган. Мазкур экспедиция юртимиз Украинада олиб бораётган тарихий-архив лойиҳанинг биринчи босқичи.

Майдан Қусаинов, «Мемориал зона» бирлашмаси раҳбари:

- Биз бу ерда фақат бир чеккасини кўряпмиз. Ёриб ўтиш нуқтаси чеккаси. Ядрогача етиб бормадик. Ўн минглаб одам хокига дуч келишимиз мумкин. Уларнинг исмини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Сўнгра мемориал зона яратилади.

Еркинбек Абдуллин, «Кўкше-издеу» изтопарлар клуби раҳбари:

- Бу ерда топилмалар қандай белгилаб қўйилиши мени ҳайртлантирди. Россияда бундай қилинмайди. Назаримда, украин усули тўғрироқ. Топималардан ҳар бири рақамланади. Биринчи, иккинчи, учинчи каби. Кейин қоғозга туширилади. Хок қаерда бўлгани, ғарбдами, шарқдами, шимолдами – аниқ кўрсатилади. Муҳим деталлар: ўлчамлари, қандай ётгани кўрсатилади. Ҳаммаси аниқ ёзилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси