Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 минг 450 одам коронавирус инфекцияси юқтиргани аниқланган. Уларнинг катта қисми, яъни 589 нафари Алмати шаҳрида, 502 нафари эса республика пойтахтида. Алмати вилоятида 69 бемор бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 319 мингта ҳолат аниқланган. Шу кунларда мамлакатда 9 ярим минг фуқаро шу дарддан даволанмоқда. Шундан 962 нафари шифохоналарда. Республикада вакцинация жараёни давом этяпти. Қозоғистонда COVID-19га қарши тўла эмланган фуқаролар сони 9 миллион 321 минг нафардан зиёд. 4 миллион 920 мингдан зиёд юртдошимиз қайта вакцина олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.