Қўстанай вилоятида номадларнинг қадимий технологиялари асосида қимиз тайёрлаш кенгайиб боряпти. Бия сутидан тайёрланган ичимлик азалдан шифобахшлиги билан шуҳрат қозонган. Шу кунларда ҳам кўпчиликка маъқул келмоқда. Қумкешу қишлоғида қимизга қўшимча ингредиентлар қўшиш ҳисобига ичимликка алоҳида маза берилади, қуюлтирилади. Аждодларнинг асл рецептидан олинган яна бир усул – қимиз узоқ вақт кўпиртирилади.
Рамазан Рахметов, Қумкешу қишлоғидан:
- Майда тайёрлангани алоҳида қадрланади. Баҳорги майин майсалар жуда фойдали. Пандемия туфайли қимизга мавсум давомида қизиқиш катта бўлди.
Қўстанай вилоятида миллий ичимлик истеъмол қилиш ҳажми тобора ортиб боряпти. Амангелди туманида ҳар куни хусусий уйлардан бир тоннадан зиёд қайта ишланган бия сути тўпланади. Қўшни вилоятлар ҳам бу маҳсулотни харид қилади.
Рўза Князова, Қумкешу қишлоғидан:
- Мунтазам буюртма тушади. Ҳар куни ўртача 50 литр қимиз сотамиз. Уйда қолиб кетмайди.
Шифобахш ичимлик қадимий технологиялар асосида тайёрланиши этнотуризм ривожига ҳам туртки берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси