Ақмола вилоятида экин-тикин ишлари якунланди

Ақмола вилоятида экин-тикин ишлари якунланди

Ақмўла вилоятида баҳорги дала ишлари якунланди. Миришкорлар 5 ярим миллион гектар майдлнга уруғ қадади. Шу жумладан, 430 минг гектарда мойли ўсимликлар етиштириляпти. Умуман олганда, жорий йилда далалар майдони 63 минг гектарга кенгайди. Шунингдек, диверсификациялашга катта эътибор бериляпти. Шунингдек, картошка, озуқа экинларига эътибор қилинди. Жами 37 мингтадан зиёд техника воситаси ишлатилди. 76 минг тонна дизель ёнилғиси енгиллатилган нархларда тақдим этилди. Энди экин парвариши, йиғим-терим мавсумларига тайёргарлик бошланди.

Асқар Қўртаев, қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари:

- 9 минг 200 гектарга мойли экинлар экдик. Жами, 14 минг 200 гектарга уруғ қададик. Экин экиш кампания якунланди. Униши яхши. Ҳозир кимёвий ишлов беряпмиз. Бу мавсумни ҳам яхши ўтказиб олсак, ортидан ёмғир ёғиб берса, ҳаммаси яхши бўлади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси