Туркистон ривожланишда давом этяпти

Туркистон ривожланишда давом этяпти

Туркистон равнақ топиши учун бир триллион тенге хусусий инвестиция киритилади. Шаҳарни ривожлантириш мажмуавий режасига мувофиқ ягона меъморий ансамбль тариқасида бир неча лойиҳани рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Бу ишлар 2025 йилгача тўртта ҳудудда амалга оширилади. Биринчиси – аэропорт зонаси. Бу ерда 12 та лойиҳа кўзда тутилган, меҳмонхона, боғ, иссиқхона, бўрдоқичилик мажмуаси, сут-товар фермаси қурилади. Маъмурий-тадбиркорлик марказида ишлар давом этади. Унда 57 та объект мавжуд. Жумладан, муз саройи, от спорти мажмуаси ҳам.

Кўркемжан Эшметов, «Жасил Туркистан» коммунал давлат корхонаси директори:

- 30 та парк, 29 та яшил майдонча, 248 та объект тайёр. Ўтган йили майсазорлар майдони 300 гектар эди, бу йил – 524 гектар. Парклар бўйича Европа даражасига етдик ҳисоб. Кузда 130 минг туп дарахт кўчати ўтқазамиз, баҳорда эса 200 минг туп. Майсазорлар ҳам кенгайтирилади. Парваришлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ишида сифат яхшиланади.

Шунингдек, Култўбедаги тарихий объектларни тиклаш, «Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонаси ҳудудини ободонлаштириш давом эттирилади. Жорий йилнинг 9 ойи давомида Туркистонга бир миллион 300 минг зиёратчи ва турист келган.

Нурбўл Турашбеков, Туркистон шаҳри ҳокими:

– Асосан ички туризм ривожланяпти. Бу йўналишдаги ишларни жадаллаштирамиз. Бундан ташқари, аэропорт яқинида Шаға ва Ескек эшкакчилар каналлари мавжуд. Улардан ҳам фойдаланамиз. Бу барчаси спорт ва туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси