Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик кенгаяди

Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик кенгаяди

Алматида томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик ҳамкорлик  борасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни рўёбга чиқариш бўйича Йўл харитасини тасдиқлади. Гап барқарор хомашё, батареялар ва тикланувчи водород яратиш занжири қиймати тўғрисида кетяпти. Ҳужжат ўтган йили БМТнинг Иқлим ўзгаришига оид COP-27 анжуманида Бош вазир Алихан Смаилов и Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланган. Шунингдек, 9 миллион евро қийматга эга лойиҳалар бўйича «Қозоғистон Республикаси – Европа Иттифоқи» молиявий шартномаси имзоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси