2035 йилгача Қозоғистонда 6,5 ГВт қувватга эга тикланувчи энергетика манбалари ишга тушади. Жорий йил бошида ТЭМлар умумий қуввати 2,5 гигаваттга етгани кузатилди. Бу эса бир йил аввалгидан йигирма фоизга кўп. Унинг деярли ҳаммасини қуёш ва шамол электростанциялари таъминлайди. Казах грин портали берган маълумотга кўра, республикада мазкур йўналишда ишлар суръати ортиб боряпти. Тикланувчи энергия манбаларининг улуши тобора кўпаймоқда. Айни вақтда, бугунги кунда «яшил лойиҳалар»нинг анъанавий станциялар билан тенг рақобат қила бошлагани кузатилмоқда. Бу иншоотларга давлат ёрдами кўрсатилмоқда, шамол электростанциялари ҳамда қуёш батареяларини ўрнатишга кетган харажатнинг 35 фоизи бюджет ҳисобидан қопланмоқда. Қозоғистон халқига Мактубида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатнинг энергетика баланси ўзгариши аниқ. Тўрт йилда бир ярим гигаватт қувватга эга объектлар ишга тушади. 2060 йилга бориб эса қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 80 фоизга етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.