Жорий
йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда машинасозлик соҳаси 11 фоизга ўсди. Асосий
драйверлар: автокорхоналар, темирйўл ва транспорт заводлари. Шу жумладан,
қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилари мамлакат эҳтиёжининг 90 фоизини
таъминлаяпти. Йирик заводлар 4 мингта трактор ва 440 тадан зиёд дон йиғувчи
комбайн ишлаб чиқарди. Бундан ташқари, жорий йилда Алмати ва Қўстанайда яна
иккита автозавод ишга тушади. Йил охиригача 147 мингта машина чиқарилади. Айни
вақтда, Samsung бренди остида маиший техника чиқарилиши мўлжалланяпти. Жорий
йилда Made in Kазахзстан тамғаси урилган телевизор ва кир ювиш машиналари
савдога чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

