Халқаро «Moody's» агентлиги Қозоғистоннинг кредит рейтингини кўтарди, ўз прогнозини «позитив»дан «барқарор»га ўзгартирди. Мутахассислар сўзига қараганда, бу Қозоғистондаги давлат молияси ва кредит профили билан боғлиқ. «Moody's» мамлакатнинг циклга қарши бюджет сиёсати самарадорлигини ижобий баҳолаган. Агентлик прогнозига кўра, 2021 йилда Қозоғистон иқтисодиёти 3,5-4 фоизга, 2022 йилда эса 4-4, 5 фоизга ошади. «Moody's» ҳисоб-китобича, Қозоғистондаги иқтисодий ислоҳотлар давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлайди ва инвестициявий жозибадорликни оширади.