Жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2,7 фоизгача қисқаради. Халқаро валюта жамғармаси 2023 йилга шундай прогноз берди. Аналитиклар фикрича, жаҳон иқтисодиётини қатор чорловлар кутяпти. Инфляция ўсиши, ковид пандемиясининг давом этиши ва бошқа сабаблар шунга олиб келади. Бундан ташқари, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой иқтисодиёти оқсаяпти. Кўплар 2023 йилда рецессияга киради, дейди экспертлар. Прогнозга кўра, глобал инфляция 2022 йилда 9 фоизга чиқади, 2023 йилда 6,5 фоизгача, 2024 йилда 4 фоизгача камаяди. Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистон учун ҳам ўсиш бўйича прогнозни 2,5 фоиз деб кўрсатди. Ялпи ички маҳсулот анча кўтарилади.
Пьер-Оливье Гуриншас, ХВЖ иқтисодий маслаҳатчиси:
- 2023 йилда иқтисодий оқсаш барча давлатларда кузатилади. Жаҳон иқтисодиётининг учдан бир қисмини ташкил қилган давлатлар иқтисодиёти ушбу ва келгуси йилда қисқаради. Энг йирик давлатлар - АҚШ, Хитой ва Европа Иттифоқи оқсашда давом этяпти. Энг оғир давр олдинда. Нархлар ўсиши фаровонлик учун энг катта хавф туғдиради, даромадни ювиб кетади ва макроиқтисодий барқарорликни йўққа чиқаради. Марказий банклар нархларни тартибга келтириш билан банд, натижада суръатлар кескин ортди.
Абдумалик Сарманов таржимаси