Қозоғистон гуруч экспортини кенгайтиряпди. 2022 йил олти ойида у 31 фоизга ортди. Жами 22,3 миллион доллар қийматга эга маҳсулот сотилди. QazTrade аналитиклари маълум қилишича, Россия тадбиркорлари ушбу маҳсулотни харид қиляпти. Экспорт кенгайишининг сабабларидан бири – рубль курсининг кўтарилиши. Натижада, Қозоғистон бизнеси учун қўшни мамлакатга маҳсулот сотиш анча даромадли иш бўлиб қолди. Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази берган маълумотга кўра, ўтган йилги ҳосилдан олинган гуруч август ойи охиригача етади. 1 сентябрдан янги ўроқдан чиққан маҳсулот савдога чиқади. Экспертлар фикрича, мамлакатда гуруч етарли.
Абдумалик Сарманов таржимаси.