Рақамлаштириш Қозоғистон ва Арманистон ҳамкорлигини мустаҳкамлайди

Рақамлаштириш Қозоғистон ва Арманистон ҳамкорлигини мустаҳкамлайди

Ўтган ҳафта ниҳоясида юз берган Қозоғистон Президенти ва Арманистон Бош вазири ўртасидаги музокаралар икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг янги босқичи дебочасига айланади. Аналитиклар ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 80 миллион долларни ташкил этганини таъкидлади. Лекин Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти эксперти Алишер Абдрешев таъкидлашича, ривожланиш салоҳияти юқорилигича қоляпти. Қозоғистон Арманистонга маҳсулот юборишга тайёр, технологик лойиҳалар ва рақамли ечимлар Астана ва Ереван ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга хизмат қилади.  

Алишер Абдрешев, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Европа ва Америка тадқиқотлари бўлими катта эксперти: 

- Сунъи йидрок масаласи долзарб. Қозоғистон сўнгги даврда бу йўналишга катта эътибор беряпти. Менимча, арман  томони ҳам Қозоғистон билан мазкур йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор. 

Абдумалик Сарманов таржимаси