Хурмо, ўрик ва ёнғоқ тез орада Қозоғистон шимолида ҳам ўстирилиши мумкин

Хурмо, ўрик ва ёнғоқ тез орада Қозоғистон шимолида ҳам ўстирилиши мумкин

Хурмо, ўрик ва ёнғоқ тез орада Қозоғистон шимолида ҳам ўстирилиши мумкин. Олимлар уларни ўрмонларда етиштириш ниятида. Ҳозирча бу иш тажриба сифатида амалга оширилади. Ўсимликлар уруғи жаҳоннинг турли мамлакатларидан келтирилади. Биолог олим Тимур Зверяченко канадалик мутахассислар билан бирга тахминан Шимолий Қозоғистонникига ўхшаш иқлимга эга ҳудудларда яшовчи навларни танлади.

Тимур Зверяченко, М. Қўзибаев номли шимолий Қозоғистон университети доценти:

– Улар қаторида грек ёнғоғи билан бир оиладан бўлган қора ёнғоқ, мойли ёнғоқ, қоятош ёнғоғи бор. Виржиния хурмоси келтирилади. Унинг меваси Ўрта Осиё хурмосини каби йирик бўлмаса ҳам, дарахт минус 40 даражага чидайди. Россия селекциячилари чиқарган совуққа чидамли хурмо навлари, Манжурия ўригининг турли навлари мўлжалланяпти. Улар биздаги мураккаб иқлимда яшаб кетиши мумкин.

Олим таъкидлашича, мазкур ўсимликлар катта фойда келтиради. Масалан, экилганидан кейин 6 йил ичида мева берадиган қора ёнғоқ ёғочининг бир кубометри жаҳон бозорида 2,5 миллион тенге туради. Тимур Зверяченко ўрмон фермаси ташкил этиш ва ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат етиштириш ниятида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.