Тегишли органларда рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк ва транспорт воситаларини декларацияда кўрсатиш шарт эмас. Бу маълумотлар давлат органларида бор. Ҳужжатда хорижда мавжуд бўлган мулк ҳақида маълумот бериш лозим. Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитасида таъкидланишича, 2023 йил 1 январдан давлат идоралари, квазидавлат сектори объектлари ходимлари ва уларнинг умр йўлдошлари декларация топшириши зарур. Ҳужжатда 10 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичи ёки 30 миллион 630 минг тенгедан зиёд бўлмаган аниқ маблағ миқдори кўрсатилиши зарур.
Айнур Сартаева, Қозоғистон Республикаси молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари:
- Бундан ортиғини кўрсатиш шарт эмас. Биз ўз томонимиздан фуқаролар маблағини банкда ёки ўз уйида, ёки бошқа бирор ерда сақлашига қаршилик қила олмаймиз. Чунки ҳар бир одам ўз пулидан ўзи истаганидек фойдаланиши, истаган ерида сақлаши, мулк сотиб олиши, иинвестиция қилиши мумкин. Биз бу ҳуқуқни ҳурмат қилишимиз керак. Қонунда нақд пул банкда туриши кўрсатилмаган.
2024 йилдан бошлаб мамлакатда ялпи декларация беришнинг учинчи босқичи бошланади. Унда юридик шахслар раҳбарлари, муассислари, якка тадбиркорлар ва уларнинг умр йўлдошлари қатнашади. 2025 йилдан барча тоифадаги аҳоли вакиллари қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси