Астанада Талғат Бегельдиновнинг туғилган кунида икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамони ёдгорлигига гулчамбарлар қўйилди. Машҳур штурмчи учувчини хотирлаш учун шаҳар этномаданий бирлашмалари, оқсоқоллар кенгашлари аъзолари,
ёшлар, ҳокимлик вакиллари
тўпланди. Талғат Бегельдинов 300 мартадан
зиёд парвоз қилган, 4 та душман самолётини уриб туширган.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг у
ҳарбий ҳаво кучлари таркибида хизматни давом эттирган,
Қозоғистон авиациясини
ривожлантиришга куч сарфлаган. Талғат Бегельдинов 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Лекин қаҳрамоннинг хотираси
юртдошлари қалбида ҳамиша барҳаёт.
Сансизбай
Есилов, Астана Фахрийлар кенгаши раиси:
- Москвада муҳандислик-қурилиш институтини тугатди ва
Қозоғистонда фуқаро авиацияси соҳасида ишлай бошлади. У аэропортлар, учиш
чизиқлари қурилишида қатнашди. Бу ердаги, Астанада ҳам биринчи учиш чизиқларини
у қурган. Қатор шаҳарларда бу иш билан шуғулланган. Юртдошимиз Улуғ Ватан уруши
йилларида жасорат кўрсатган, урушдан кейин эса Қозоғистонга сидқидилдан хизмат
қилган.