Танлов ҳайъати ижрочи Ғалимжан Мўлданазарнинг «Кабутар» қўшиғига ишлаган клипини энг яхши ижод намунаси деб баҳолади. Режиссёр таъкидлашича, беш минутли сюжет тинчлик ва тотувликнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Клип премьераси 2022 йилда бўлиб ўтган. Суратга олиш ишлари Алмати яқинида 3 кун давом этган. Бу ишда 100 нафар бола қатнашди. Одатда клип қўшиқ тайёр бўлгач суратга олинади. Аммо бу сафар ҳаммаси аксинча бўлиб кетди, дейди Малик Зенгер.
Малик Зенгер, режиссёр:
- У менга одатда қўшиқ беради, мен ҳам унга мос, ўзимга ёққан қайсидир трекни таклиф этаман. Бу сафар эса менга мана бундай трек маъқул келди, шунга мос бир нарса яратсак, дедим. У трекка, ғояга, ундаги воқеаларга мослаб, саундтрекка ўхшаш қўшиқ ёзди. Ишимиз бу сафар шундай ташкил қилинди. Биз ишни ғоядан бошладик, сўнгра сценарий ёздим, чизмалар яратдик. Кўрсатганимда, менга ёқди, бошлаймиз, деди.
Таъкидлаш лозимки, Малик Зенгер клипи 37 та турли халқаро фестивалларда ғолиб бўлди, номинациялар олди. У яна бир қанча анжуманларга бориши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси