Хорижлик экспертлар Қозоғистондаги ислоҳотлар тўғрисида

Хорижлик экспертлар Қозоғистондаги ислоҳотлар тўғрисида

Давлат бошқарувини марказлаштиришдан қочиш Қозоғистонда кучли ҳукумат девони ташкил қилишга йўл очади. Шунинг учун Президент томонидан мамлакатда сиёсий модернизация ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган эътибор ўз вақтида амалга оширилган қарор ҳисобланади. Хорижлик экспертлар Қозоғистондаги ислоҳотларга шундай баҳо бермоқда. Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси Фредерик Старр фикрича, улар биргаликда Қозоғистоннинг ёрқин келажагини таъминлайди. У давлат етакчиси томонидан тилга олинган сиёсий модернизация биринчи навбатда гуллаб-яшнаётган, демократик ва адолатли давлат яратишга хизмат қилишини таъкидлаган.

Фредерик Старр, Марказий осиё Ва Кавказ институти асосчиси:

- Президент мамлакатнинг нафақат бир неча ой, балки кўп йиллар давомида ривожланиш йўли ҳақида батафсил гапириб берди. Биринчи навбатда, Қосим-Жўмарт Тўқаев мустақил суд тизими яратишга устуворлик бераётганига эътибор қаратишни истардим. Усиз дунёвий давлат тузиш имконсиз. Президент эътибор қаратган яна бир нарса – парламент ўрни ва депутатлар сайлови. Бу қадамларнинг ҳаммаси халқ эътирофига эга бўлишига ишонаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.