Хориждан туриб ҳам овоз бериш мумкин

Хориждан туриб ҳам овоз бериш мумкин

5 июнь куни хорижда бўлган қозоғистонликлар ҳам Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича референдумда овоз бера олади.  Жумладан, Россиянинг 5 шаҳрида сайлов участкалари ташкил қилинади. Қозоғистон элчихонаси берган маълумотга кўра, фуқаролар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Астрахань ва Омскда овоз бериши мумкин. Ўзбекистондаги Қозоғистон консуллиги мамлакатдаги 18 ёшдан катта бўлган, ушбу республикада ишлаётган ёки ўқиётган юртдошлар рўйхатини шакллантиришга киришди. Улар сони 500 нафарча бўлиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, маълум муддатга қўшни давлатга борганлар ҳам референдумда қатнашиши мумкин.

Бақит Нурманбетова, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули:

– 5 июнь куни қозоғистонликлар элчихонага келиши мумкин. Ҳар бири исми-шарифини рўйхатдан топади, сўнгра бюллетень олади. Улар овоз бериш ҳуқуқига эга. Бирор сабаб, дам олиш, даволаниш ёки ўқиш учун вақтинча мамлакатга келган фуқаролар ҳам консулликда қонуний асосда овоз бериши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда салкам 12 миллион одам Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича референдумда қатнашади. Улар учун 10 мингдан кўпроқ овоз бериш участкаси фаолият юритади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.