Улар орасида дипломатлар, бизнесменлар, талабалар ва спорт ҳаваскорлари бор. Таъкидлаймиз, жорий йилда мусобақада 157 давлатдан борган 45 мингдан ошиқ спортчи иштирок этган. Улар 42 километрдан сал кўпроқ масофани босиб ўтиши керак эди.
Мейрам Жумағулов, Берлин марафони иштирокчиси:
- Бундай марафонда қатнашиш – кўнгил ва вужуд учун байрам аслида. Масофа борасида ҳеч нарсани ҳис қилмадим. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Аслида катта ҳузур олдим.
Жадра Тайбасарова, Берлин марафони иштирокчиси:
- Бу мен учун илк мэйджер. Туйғулар тошади. Берлингача бўлган йўл осон бўлмади. Трасса ҳам қулай эмасди. Мен учун бу турли давлатларга саёҳат. Яна спорт интизоми, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, спорт билан шуғулланиш ва ёш авлодга ибрат кўрсатиш.
Марафончиларимизни бутун йўл бўйлаб ишқибозлар гуруҳи кузатиб борди. Қозоғистоннинг Берлиндаги элчихонаси ходимлари қўллаб-қувватлаб туришди.
Кениялик югурувчи Берлин марафонининг ғолиби бўлди. Элиуд Кипчоге масофани 2 соат 1 дақиқаю 9 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.