Стартап учун грантлар

Стартап учун грантлар

Жетису вилояти аҳолиси рақамли технологиялар соҳасида бизнесни ривожлантириш бўйича грант олиши мумкин. Аввало инновациявий лойиҳаларга устунлик берилади. Грантлар учун 400 миллион тенге ажратилади. Танлов учун аризалар қабул қилиш йил охиригача давом этади. Барча хоҳловчилар унда қатнашиши мумкин. Ёш бўйича чеклов йўқ.

Ерназар Шинасил, «Qazinnovation инновацияларни ривожлантириш миллий агентлиги» ҲЖ бошқаруви раиси ёрдамчиси:

- Бизда уч хилдаги грантлар бор. Бошловчи тадбиркорлар ва кашфиётчиларга бериладиган бош гранттехнологияларни тижоратлаштиришга мўлжалланган. Аввал 20 миллион, кейин 80 миллион тенгегача ажратилади. Энг муҳими, кимдир ўз маҳсулотини бозорга олиб чиқа олиши.

Абдумалик Сарманов таржимаси