Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, Жамбил вилоятида, Қирғизистон чегарасида Саноат савдо-логистика мажмуаси қурилади. Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази очилади, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Россияга ёндашган ҳудудида «Евроосиё» чегараолди савдо маркази бунёд этилади. Манғистауда «Каспий тугуни» контейнер хаби, Хитой чегарасида «Хоргос тугуни» чегараолди мажмуаси қурилади. Савдо-логистика хаблари фаолияти омбор иши, маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, янги товарлар ишлаб чиқариш ва уларни халқаро товар ўтказувчи тизимларга интеграциялаш ишларида кооперацияни кенгайтиришга йўналтирилади. Чегараолди хаблари фаолияти туфайли Қозоғистоннинг чегара яқинидаги бешта минтақаси экспорт салоҳиятини кенгайтириши кўзда тутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси