Катта Алмати айланма йўли 2023 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилиши мумкин. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда асосий қурилиш ишлари ниҳоясига етди. Ободонлаштириш ҳамда пулли юриш тизимини ўрнатиш ишлари давом этяпти. Эслатамиз, бу йўл қурилиши Марказий Осиёдаги давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида қурилган энг йирик инфратузилмавий лойиҳа ҳисобланади. Трасса «Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой» транзит йўлагининг асосий ҳалқаларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бу йўлнинг асосий қисмида 6 та ҳаракат чизиғи, баъзи жойларида 4 та ҳаракат чизиғи бор. Трасса Алмати вилоятидаги 14 та аҳоли манзилгоҳидан ўтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси