Француз диджейи қозоқ этномусиқасининг замонавий талқинини яратяпти

Казахская этномусиқаси бетакрор ва ўзига хос. Унинг оҳанглари француз диджейи Филипп Сандни шу қадар мафтун этдики, у келгуси трекларида мазкур куй элементларидан фойдаланишга қарор қилди. Филипп Астанада яшаётганига бир йилдан ошди. У Франция дипломатик идорасида ишлайди. Лекин севимли хоббиси ва ижод уни шу қадар қамраб олдики, куйлар ёзишга, композициялар яратишга киришиб кетди. У кўплаб давлатлардаги рақс майдонларида диджей сифатида танилди. 

Филипп Санд , DJ (Франция):
- Сўнгги даврда этник мусиқалар тобора оммалашиб кетяпти, деб ҳисоблайман. Уни янги тўлқин, дейиш мумкин. Менимча, одамлар электромусиқа, техно хаусни етарлича тинглади. Энди улар янги оҳангларни ахтараяпти. Ва биз уларни трайбл мусиқадан топишимиз мумкин. Трайбл асосини Жанубий Америка, Африка ва Марказий Осиё этник мусиқаси ташкил қилади. Бу минтақаларнинг ҳар бирида кўплаб чолғу асбоблари бор. Биз эса улардан фойдаланган ҳолда, продюсер сифатида томошабин қаршисига олиб чиқамиз. Мен ўз трекларимда қозоқ чолғу асбоблари оҳангларидан фойдаланишни мақсад режалаштирганман.

Франциялик меҳмон фақат куйларнинг эмас, қозоқ ошхонасининг ҳам мухлиси. Миллий ресторанлардан бирига борганида эса дўмбира чалди.  Энди у Қозоғистон маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида республика жануби ва ғарбига бормоқчи.

Филипп Санд , DJ (Франция):
- Бу икки томонлама алмашинув, мен маҳаллий замонавий мусиқага Европа оҳангини, электрон мусиқани олиб киришга ҳаракат қиляпман. Қозоғистон маданиятини тушуниш, унинг ўзига хослигини англаб етиш учун менга вақт керак. Ҳозир қозоғистонлик қўшиқчи билан ишлаяпман. Биз мейнстрга мос қўшиқ чиқарамиз. Ижрочи мен билан алоқага чиқди. Шундай эксклюзив янгилигим бор.

Хорижлик меҳмон Қозоғистонда ва ўз ватанида амалга оширишни режалаштирган ишлари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Республика Мустақиллиги кунида Филипп пойтахтда ўтказиладиган концертда «Астана Опера» театри билан ишлаш ниятида. Рождество каникулларида эса Францияда саҳнага чиқади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.