Президент парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ тузишни топширди

Президент парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ тузишни топширди

Қозоғистон Президенти парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ тузишга доир қарорни имзолади. У Давлат раҳбарининг Мактубини рўёбга чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Гуруҳ таркибига Мажилис ва Сенат, Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари, сиёсий партиялар фракция етакчилари киритилган. Шунингдек, илмий ташкилотлар вакиллари, конституциявий ҳуқуқ, давлат тузилиши назарияси соҳаларига ихтисослашган таниқли ҳуқуқшунос олимлар, Миллий қурултой экспертлари ва аъзолари унга киради.


Абдумалик Сарманов таржимаси