Шимолий Қозоғистон вилоятида 469 миллиард тенге қийматга эга 39 инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Жорий йилда уларнинг 15 таси ишга тушади. Минтақа ҳокими Ғауез Нурмухамбетов Давлат раҳбарига шундай ҳисобот берди. Аграр секторда 80 миллиард тенге қийматга эга 27 лойиха режалаштирилган. Шу жумладан, 13 та сут фермаси бунёд этилади, шундан 6 таси йил охиригача ишга тушади. Янги лойиҳалар минтақани парранда гўшти, сут ва сабзавотлар билан таъминлайди. Вилоят ҳокими таъкидлашича, Шимолий Қозоғистон миришкорлари жорий йилда 3,7 миллион тонна дон йиғиб олган.
Ғауез Нурмухамбетов, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими:
– Шимолий Қозоғистон вилоятида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларда ижобий динамика сақланмоқда. Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 20 фоизга ортди. Қурилиш, саноат ва уй-жой қурилишида ўсиш суръати жадал ўсаётгани кузатиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.