Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши суръати 2022 йилда 2,3 фоизни ташкил қилади. Халқаро валюта жамғармасининг жаҳон иқтисодиётига оид аввалги ҳисоботидаги аналитиклар прогнозида республика ички маҳсулоти 3,8 фоизга ўсиши кўрсатилганди. 2023 йилда мамлакатда 4,4 фоизли ўсиш кузатилиши мумкин. Умуман олганда, жаҳон иқтисодиётидаги жараёнлар салбий томонга ўзгариши кутиляпти. Ўсиш суръати 4,4 фоиздан 3,6 фоизгача пасайтирилди. Бунинг асосий сабаби – Украинадаги вазият, барча мамлакатларда инфляциянинг кучайиб бораётгани.
Абдумалик Сарманов таржимаси.