Қозоғистон Хитойга газ экспортини 5 марта оширди. Бунга тўрт йил давомида эришилди. Магистрал қувурлар ишга тушиши оқибатида ана шундай юксак кўрсаткичларга эришилди. 2017 йилда жами бир ярим миллиард куб метр «зангори олов» сотилган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 7 миллиард уч юз миллионга етди. Экспертлар фикрича, келажакда бу кўрсаткич 10 миллиард куб метрга етиши мумкин. Хитойдан ташқари, республика ўтган йили уч миллиард куб метр газни хорижга жўнатган. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон МДҲ мамлакатлари орасида газ захираларига кўра учинчи ўринд туради. Ёнилғининг 75 фоизини Қарачағанақ, Қашаған ва Тенгиз таъминлайди. Бу конлардаги маҳсулот миқдори жами ўрганилган конлардагининг 68 фоизини тшкил қилади. Келгусида Қозоғистон газни қайта ишлашни кенгайтириш ниятида. Бунинг учун Атирау ва Манғистау қилоятларида йирик лойиҳалар рўёбга чиқариляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси