Туркманистонда янги денгиз причали очилди

Туркманистонда янги денгиз причали очилди

Туркманистондаги Кенар терминалида янги причал очилди. У йилига икки миллион тонна маҳсулот юборади ва бир миллион тоннадан кўпроқ нефть ва нефть маҳсулотлари қабул қила олади. Ушбу стратегик объект Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводлари мажмуасига киради. Янги денгиз иншооти замонавий ускуналар билан жиҳозланган, бир вақтда иккита танкерга хизмат қила олади. У мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади, логистика амалиётлари тўхтовсиз ва хавф туғдирмайдиган тарзда амалга оширилишини таъминлайди. Транзит хизматларини кенгайтиради, инвестициявий жозибадорликни оширади. Объект август ойида Туркманистонда халқаро иқтисодий форуми  ўтказиладиган Денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликда муҳим роль ўйнаши кутиляпти.


Дмитрий Гоголь, «Petro Gas Llp» компаниясининг Туркманистондаги филиали директори:


Ушбу объектни лойиҳалаш ва қуришда энг замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланилди. Шу жумладан, бундай ишларга мўлжалланган ускуналар, автоматлашган бошқариш тизимлари учун дастурлар ўрнатилди.


Амангельды Бердыев, «Туркманнефть» давлат концерни муҳандис-технологи:


- Янги причалнинг ишга туширилиши мавжуд биринчи ва иккинчи причалларни ишлатишда хавфсизликни яхшилайди. Уларнинг навбати билан модернизация учун тўхтатилишига имкон беради, нефть маҳсулотлари билан ишлайдиган причаллар умуми қувватини оширади, транзит юк ташиш, қўшимча даромад олиш имкониятини беради.


Аллаяр Мамметўразов, машинист:


- Бу технологик объектни фойдаланишга топшириш ўта муҳим аҳамиятга эга. У импорт қилинадиган нефть маҳсулотларини йўқотишларсиз олиб келиш ва халқаро бозорларга экспорт қилиш учун логистика хизматига ўта зарур.


Абдумалик Сарманов таржимаси